Тезкор тадбир жараёнида туманнинг «Олтиндала» маҳалласида яшовчи 1984 йилда туғилган А. тунги соат 21:00га қадар бўлган вақт оралиғида қимор ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинларни моддий манфаатдорлик эвазига ташкил қилгани маълум бўлди. Бу ҳақда Чироқчи тумани ҳокимлиги ахборот хизмати маълумот тарқатмоқда.

Маълум бўлишича, фуқаро ўз уйида 3 нафар меҳмонларига қимор ўйнашга шароит яратиб берган. Тезкор тадбир жараёнида 600 минг сўм миқдордаги пуллар ва ўйин қарталари ашёвий далил сифатида холислар иштирокида расмийлаштириб олинган. Ҳуқуқбузур фуқароларга нисбатан маъмурий баённомалар расмийлаштирилган.