Қашқадарё вилояти ИИБ ППXваЖТСБ Карантин бўлинмаси ва вилоят ветеринария бўлинмаси ходимлари билан ҳамкорликда 5 октябрдан 6 октябрга ўтар кечаси соат 01.00 ларда "Қашқадарё-Тошкент" йўналишида ҳаракатланиб келаётган "Эсперо" автомашинани тўxтатилган. Қарши шаҳрида яшовчи Н.Самадов бошқарувидаги машина юкхонаси кўздан кечирилганда, келиб чиқиши номаълум бўлган, ветеринария ҳужжатларига эга бўлмаган, бир неча қора целлофан пакетларга ўралган жами 200 кг ҳайвон гўштлари борлиги аниқланган.
Ушбу гўшт маҳсулотлари истеъмолга яроқлилигини текшириш мақсадида, Чироқчи туман ветеринария лаборатория экспертизасига топширилган. Ўрганиш натижасида ушбу гўшт маҳсулотлари лаборатория томонидан истеъмолга яроқсиз деб топилиб, тегишли тартибда йўқ қилинди. Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
ИИВ Патруль-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бош бошқармаси