Кўргазмадан рассомнинг 80 га яқин рангтасвир, графика ва ҳайкалтарошлик ижод намуналари ўрин олган.

Тақдим қилинган, намойиш қилинаётган асарлар ўзига хос композициялар ва ранглар ечимига эга бўлиб, анъанавий меморчиликдаги каби муаллиф таъкидлаганидек, нақшлардан фарқли ўлароқ, ўз чизиқларини эркин талқин қилган.

Тақдим этилган асарлар санъат мухлисларини бефарқ қолдирмайди.

Жорий йилнинг 18 ноябрь куни рассом билан ижодий кеча ва унинг “Тарих — мен ечмоқчи бўлган тугун” номли альбом тақдимоти бўлиб ўтади. Кўргазма 18 ноябрга қадар давом этади.

Ҳасан Абдуназаров