Қадимдан чорвачилик Сурхондарё аҳлининг доимий машғулотларидан бири бўлиб келган. Ҳар хонадонда бўлмаса ҳам, ҳар иккидан бир уйда чорва моллари боқилади. Одамлар кундалик истеъмол маҳсулотларининг маълум қисмини хонадонидаги чорва, парранда молларидан олади.

Воҳада аҳолининг гўшт, сут ва тухум махсулотларига бўлган эхтиёжини тўлароқ  қондириш мақсадида чорва молларининг туёқ сонини  ошириш, ҳудуднинг иқлим шароитига мос келадиган зотли қорамолларни хориждан бўлсада олиб келиниши ҳамда халқимизнинг озиқ-овқат махсулотларига, хусусан гўшт, сут ва тухум  махсулотларига бўлган эхтиёжини тўла қондириш борасида тизимли  ишлар амалга  оширилмоқда.

Натижада, 2022 йил 1 январь холатига кўра, Сурхондарё вилоятида  барча тоифадаги хўжаликларда йирик шохли моллар 1 023,6  минг бош, яьни  ўтган йилга нисбатан 103 фоизга ўсган. Шундан сигирлар 396,3 минг  бош, қўй ва эчкилар 2 478,7 минг бош, отлар 15 436  бош, паррандалар 5 079,7 минг бош кўпайишига эришилган.

Биргина Қумқўрғон  тумани мисолида оладиган бўлсак, туманда нафақат қорамоллар,  балки  паррандачиликнинг  хадисини  олган тадбиркорлар ҳам мавжуд. Улардан бири қумқўрғонлик Мелибой Бобоев. У киши туманнинг адирлик жойидан 2 гектар ер майдони олиб, унга паррандачилик комплекси қуриб ишга туширди. Натижада комплексга 15 минг бошдан зиёд парранда  парваришланмоқда, эгалигидаги паррандалар кунига 11 мингтадан зиёд тухум махсулотлари  беришяпти.

Олинган махсулотлар нафақат ички бозорлар, балки қўшни республикаларга ҳам етказиб берилмоқда. Пировардида, янги ишга туширилган паррандачилик  комплексида 10 нафар иш ўрни яратилиб, маҳаллий аҳолимизнинг иш билан бандлиги ҳам таьминланмоқда.

Паррандачиликка  ихтисослаштирилган  яна  4 та  истиқболли  лойиҳалар  амалга оширилиши  учун 8 миллиард 36 миллион сўм  маблағ  ажратилган ва бу лойиҳалар  бўйича  яна 10 гектар  ер  майдони ажратилиши кўзда  тутилган.    Ушбу   ишларни   амалга  оширилишидан   кўзланган   асосий  мақсад  аҳолини  пархезбоп  гўшт  ва тухум  махсулотларига  бўлган  эҳтиёжини  қондиришдир.

  Зойир  ҚУЛИЕВ,

“Ўзагроинспекция”нинг Сурхондарё  вилоят  бошқармаси

бош  инспектори