850 дан ортиқ ходимларни иш билан таъминлаётган ушбу корхона ўз олдига юксак марраларни қўйган. Хусусан, “Сhust textile” ХК вилоятимиздаги тайёр трикотаж маҳсулотларини экспорт қилувчи энг йирик корхона ҳисобланади. Ушбу корхона  юқори сифати ва рақобатбардошлиги билан ажралиб туради.

“Chust textile” ХК бугунги кунда фаолиятини янада кенгайтириш мақсадида 3,9 млн АҚШ долларига тенг бўлган лойиҳанинг 3-босқичини амалга оширмоқда. Ўз навбатида, қўшимча 1000 та иш ўринлари ҳамда йиллик 18,5 млн АҚШ долларлик экспорт кўрсаткичларига эришиш асосий режа ҳисобланади.

Бундан ташқари, бугунги кунда лойиҳанинг 4-босқичини амалга ошириш юзасидан 4 та чет эл компаниялари билан музокаралар олиб борилмоқда.