Унда Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазири Иброҳим Абдураҳмонов ҳамда Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов иштирок этишмоқда.
Туманда «Инновацион тупроқ клиникаси» мобил лабораториясини ташкил этиш учун 884 млн сўм маблағ молиялаширилди. Шунингдек, Чуст шаҳрини бепул Wi-Fi (интернет) билан таъминлашга 500 миллион сўм ҳамда туманда ташкил этиладиган онкологик касалликларни скрининг қилиш инновацион марказини ташкил этишга 907 млн сўм, туманнинг олис ҳудудларида жойлашган 10 та мактабларда интернетсиз ишлайдиган инновацион кутубхона ташкил этиш лойиҳасига 150 млн сўм маблағ ажратилди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг жорий йил 18-19 февраль кунлари Наманган вилоятига ташрифи давомида Чуст туманини инновацион ҳудудга айлантириш бўйича тегишли топшириқ белгиланган эди.
Чуст туманини инновацион ҳудудга айлантириш лойиҳаси доирасида амалга ошириладиган лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш учун Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан жами 7,1 млрд сўм маблағ ажратилган. Ҳудудий олий таълим ва илмий ташкилотлар томонидан янги ишланмаларни тижоратлаштиришга тайёрлаш бўйича ишлаб чиқилган жами 9 та лойиҳага 4,7 млрд сўм маблағ молиялаштирилди.
Форум доирасида соҳага оид 30 дан ортиқ инновацион лойиҳалар тақдимоти бўлиб ўтди.