Оиладаги нотинчлик, ажримлар сабаб фақат эр-хотин азият чекмайди. Бундай ҳолатларда ўша оила фарзандлари – эртамиз эгалари бўлган ёшлар камолоти ҳам сўроқ остида қолади.
Мамлакатимизда оилавий ажримларнинг олдини олиш бўйича мунтазам чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Бу борада давлат идоралари ва жамоат ташкилотлари ҳамкорлигига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Ажримлар камайиши учун барча имкониятлар ишга солинмоқда.
Хусусан, Сирдарё туманида ҳам “Бахтли оила” акцияси 12-сон Болалар мусиқа ва санъат мактабининг фаоллар залида бўлиб ўтди.
Ўтказилган акцияда Профессор, маърифат тариғиботчилар жамияти аъзоси, психолог Жамила Шермуҳаммедова, Ўзбекистон Республикаси Маънавият ва маърифат маркази Сирдарё вилояти бўлими раҳбари Ғайбулла Юсупов, туман Фуқаролик суди раиси Шавкат Тавбаев, туман ҳокими ўринбосари Бахтиёр Норқулов, туман Маҳалла ва оилани қуўллаб қувватлаш бўлими бошлиғи ўринбосари Нафиса Жўраевалар иштирок этди.
Тадбирга туманимизда ажрим ёққасида келиб қолган оилалар таклиф этилди. Суҳбат давомида муаммолар ўрганилиб, 3 та оила яраштирилди, 7 та оилага икки томон ўзаро муросага келишлари учун муҳлат берилди.