Мусобақада барча вилоятлар, Қорақалпоғистон Республикаси ва Тошкент шаҳридан жами 350 нафарга яқин ўғил-қиз ғолиблик учун кураш олиб борди.

 Чемпионат якунига кўра қизлар ўртасида баҳсларда:

▪️1-ўринни Наманган вилояти;
▪️2-ўринни Фарғона вилояти;
▪️3-ўринни Сирдарё ва Тошкент вилояти жамоалари эгаллади.

Ўғил болалар ўртасидаги баҳсларда:

▪️1-ўринни Андижон вилояти;
▪️2-ўринни Қашқадарё вилояти;
▪️3-ўринни Сирдарё ва Тошкент вилояти жамоалари қўлга киритди.

Ушбу мусобақа 2025 йилда Тошкент шаҳрида ўтказиладиган ўсмирлар ўртасида ёзги Осиё ўйинларига селекция вазифасини ўтайди.