Учрашувда компания вакиллари билан лойиҳаларни амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди, дея хабар беради вазирлик ахборот хизмати.
Учрашув давомида Cisco AppDynamics компанияси Ўзбекистонда IT инновациялар ва янги рақамли технологиялар бўйича стратегик лойиҳаларни амалга оширишдан манфаатдор эканлигини билдирди.
Шу билан бирга, АКТ вазирлиги томонидан ўзаро манфаатли ҳамкорликни кенгайтириш мақсадида, компания вакилларига Ўзбекистонда ўз ваколатхонасини очиш ва масофавий хизматларни кенгайтириш бўйича таклифлар берилди.