Қайд этилишича, 2017 йилдан 2024 йилгача бўлган даврда соҳасининг норматив-ҳуқуқий базасини мустаҳкамлашга қаратилган кенг қамровли ислоҳотлар амалга оширилди, жумладан, 8 та қонун, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг 90 тадан ортиқ ҳужжатлари қабул қилинди.

Мамлакатда электр энергияси ишлаб чиқариш 38%га ошиб, 2016 йилдаги 59 млрд кВт/соатдан 2024 йилда 81,5 миллиард кВт/соатга етди. Шу билан бирга, аҳоли жон бошига тўғри келувчи электр энергияси ишлаб чиқариш ҳажми 18%га ошиб, 2200 кВт/соатга етди. Охирги етти йилда 11 минг МВт янги ишлаб чиқариш қувватлари ишга туширилди, бу ўтган 25 йилдаги энергия ҳажмидан 3 баробар кўп.

2017 йилдан 2024 йилгача мамлакатнинг ялпи ички маҳсулоти 55%га ошди, шу билан бирга ишлаб чиқариш бирлигига энергияси сарфи 7,4%га камайди. Иқтисодиёт камроқ энергия харажатлари билан ишлай бошлади. Саноат, хизмат кўрсатиш ва қишлоқ хўжалиги ресурслардан янада оқилона фойдаланишга ўтди.

Шунингдек, 54,8 минг километрдан ортиқ электр узатиш тармоқлари ва 17,2 мингта трансформатор станциялари модернизация қилинди. Натижада, мамлакатимиз бўйича 8 мингдан ортиқ маҳалланинг электр таъминоти яхшиланди. Таққослаш учун, 1991 йилдан 2016 йилгача атиги 9,3 минг км электр узатиш тармоқлари ва 4,8 мингта трансформатор янгиланган.

Қайта тикланадиган энергетикани ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. 2024 йил якунига қадар Ўзбекистоннинг 10 та вилоятда умумий қуввати 4,1 минг МВт бўлган 14 та қуёш ва 3 та шамол электр станцияси ишга туширилди. 2024 йилда ишлаб чиқарилган “яшил” электр энергияси ҳажми 4,9 миллиард кВт/соатни ташкил этди