Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги «Инновация, технология ва стратегия маркази» халқаро Coursera online малака ошириш курсларида фаол иштирок этиб келаётган инглиз тили, информатика фани ўқитувчилари ва юқори синф (7-11) ўқувчилари учун танлов эълон қилган эди.
 
Танловнинг 1-босқичида республика бўйича 352 нафар иштирокчи фаол қатнашди. Улар орасидан танлов шартларини тўлиқ ва ҳаққоний бажарган, яхши натижага эришган ва энг юқори кўрсаткични эгаллаган 15 нафари ғолиб халқ таълими вазири ўринбосари Рустам Каримжонов бошчилигида тақдирланди.
 
Маълумот ўрнида, Халқ таълими вазирлигининг ташаббуси билан биринчи босқичга қўшимча ўрин сифатида яна 15 нафар ғолиб саралаб олинди. Тез кунларда янги ғолиблар ҳам ноутбўк билан тақдирланади.
 
Бундай танловлар Халқ таълими вазирлиги томонидан доимий равишда ташкил этилиб энг фаол ўқитувчи ва мактаб ўқувчилари тақдирланиб борилади.