Бу ҳақда туман ҳокимлиги ахборот хизмати маълум қилди.

Қайд этилишича, совуқ мавсумда сувни муз шаклида сақлаб, баҳор ва ёз ойларида аста-секин эритиш орқали суғориш ва хўжалик эҳтиёжларига йўналтириш кўзда тутилган.

Ушбу сунъий музликлар ФАОнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси, Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси ва Қишлоқ хўжалиги вазирлиги билан биргаликда бажарилаётган «Ўзбекистонда озиқ-овқат тизимларининг ердан фойдаланиш ва қайта тиклашга таъсирини баҳолаш дастури» лойиҳаси томонидан молиялаштирилди.

Ҳозирги кунда Сарчашма маҳалласида жами 4та сунъий музлик устунлари барпо этилган, ҳар бири қиш ойларида 450 куб метргача сувни йиғиб бериб, унинг умрини баҳор-ёз ойларида узайтириш имконини беради.

Технология энергия талаб қилмайди, экологик хавфсиз ва маҳаллий шароитга мослашувчан. Келгусида ушбу тажрибани юртимизнинг бошқа тоғли ҳудудларида ҳам жорий этиш режалаштирилмоқда.