"Биз ўз аҳолимиз олдида катта масъулиятимиз бор, аммо аниқланган мутация билан биз бутун дунё учун янада кўпроқ жавобгармиз" - деди Фредериксен матбуот анжуманида.
Дания дунёдаги энг катта қоракўзан мўйнаси ишлаб чиқарувчиси ҳисобланади. Мамалакатда 15-17 миллион қоракўзанлар 1139та фермада боқилади.
Октябрдан бошлаб ҳукумат қоракўзанларни ўлдиришни бошлади ва 67 та фермадаги ҳайвонлар аллақачон ўлдирилган. Бош вазир 207 та фермер хўжалигидаги қундузларга вирус юққандан сўнг уларни ўлдириш тўғрисида қарор қабул қилган.
Aссоcиатед Пресс да келтирилишича 15 миллион қоракўзан мамлакатга 785 миллион доллар миқдорида зарар етказиши мумкин экан.
Вируснинг янги тури топилгандан сўнг Испанияда 100000, Голландияда 10000 қоракўзан ўлдирилди.
Олимлар вирус қандай қилиб қундузларга юққани ва инфекцияни тарқатганлигини аниқлаш учун изланишлар олиб бормоқда