Кинематография агентлиги ҳамда Соғлиқли сақлаш вазирлиги ҳамкорлигида "Yagona Cinema" студияси томонидан яратилаётган "Пандемия. COVID-19" бадиий фильмининг дастлабки тизери тақдим этилди.
Фильмда бош ролни Матёқуб Матчонов ижро этган. Шунингдек, картинада Тамара Мирмақсудова, Айсанем Юсупова, Саидкомил Умаров, Фарҳод Абдуллаев, Баҳодир Мусаев суратга тушган.
Фильмда 2020–2021 йилларда бутун дунёга, хусусан Ўзбекистон аҳолиси ҳаётига хавф солган Соvid-19 касаллиги ва унинг мамлакатдаги тиббиёт соҳасига таъсири ҳақида ҳикоя қилади.
Фильм реал воқеаларга асосланган.