COVID-19 касаллигида зотилжам асоратлари кечишининг клиник хусусиятлари ва диагностик меъзонларини ўрганиш учун мўлжалланган дастурнинг асосий вазифаси касалликни даволашда ва кечишида сифат самарадорлигини оширишга ёрдам беришдан иборат. 

Касалликни эрта босқичларида даволаш ва унинг асоратларини олдини олиш, беморлар ҳаёт фаолиятини барқарор  тарзда давом этишига ёрдам берадиган мазкур дастур Интеллектуал мулк агентлиги томонидан рўйхатдан ўтказилиб, ДГУ 14466  рақамли гувоҳнома билан муҳофазага олинди, деб ёзади Интеллектуал мулк агентлиги.