Таъкидланишича, касалланишнинг янги аломатлари вирус ва янги штаммларнинг мутацияси, яъни улар ҳолатларининг ўзгариши туфайли келиб чиқади экан. Express нашриётининг COVID Symptom Study иловаси тадқиқодчилари маълумотига таяниб тарқатган маълумотларга қараганда, баъзи касалланганлар гапираётганда товуш оҳангида юз берган ўзгаришлардан шикоят қилган экан.
Улар хириллаган товуш ҳақиқатдан ҳам коронавируснинг янги белгиларидан бири бўлиши мумкин, деган хулосага келган. Бу ҳақда пандемия бошланган пайтда баъзи шифокорлар фикр билдирган экан. Масалан, товуш нафақат хириллаши, балки ғижиллаши ёки қўпол, озроқ паст ёки баланд чиқиши ҳам мумкин экан.
Бундай ўзгаришларни тадқиқотчилар COVID-19нинг нафас тизими тўқималарига шикаст етказиши натижасида келиб чиқиши мумкин деб тушунтирган. Товушда катта роль ўйнайдиган ҳиқилдоқ ҳам ушбу тизим таркибига киради. Шунинг учун улар товуш ўзгарганда коронавирусга тест топширишни тавсия қиладилар.
Ахборот таништириш мақсадида берилган, ва бу ҳақда мутахссис/шифокор билан малсаҳатлашиш зарур, деб хабар беради «Профиль»