Германияда соғлиқни сақлаш учун масъул бўлганларнинг барчаси рози бўлган ягона нарса – бу узоқ масофали поездлар ва самолётларда, шунингдек, клиникалар ва шифохоналарда мажбурий ниқоб тақишдир. Аммо бу сафар немислар, афтидан, мактаблар, дўконлар ва корхоналарни ёпишмайди. Бироқ вазият кескинлашса янада қаттиқроқ чоралар кўриши мумкин.
Кофе истеъмолининг коронавирус билан касалланиш эҳтимолига таъсири бўйича янги тадқиқотнинг пайдо бўлиши мамлакатда дарҳол эътиборни тортганлиги ажабланарли эмас. Тўғри, бу тадқиқотнинг экспериментал босқичи бўлиб, уни Бремен хусусий Jeykobs Uni Bremen университети олимлари олиб борадилар. Топилмалар шуни кўрсатадики, қаҳва ичимлигидаги баъзи бирикмалар вируснинг тана ҳужайраларига киришига тўсқинлик қилиши мумкин. Бошқача қилиб айтганда, эрталаб бир чашка қаҳва коронавирус инфекциясининг олдини олади.
Тадқиқотлар шуни кўрсатдики, қаҳва таркибидаги хиник кислота каби модда коронавирусга хос бўлган тузилмаларни қўшимчалар кўринишида инсон ҳужайраларига кириб боришини олдини олади. Эрталаб 200 мл ҳажмдаги фильтрланган қаҳва ичиш кифоя, чунки унинг таркибидаги 100 мг хиник кислота мўъжиза кўрсатиб, коронавирус инфекциясини олдини олади.