Британия Кенгаши ҳамда “Эл-юрт умиди” жамғармаси, Олий ва Ўрта махсус таълим вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Олий таълим кенгаши билан ҳамкорликда “Хотин-қизларнинг креатив таълим ва креатив соҳалардаги имкониятларини кенгайтириш” мавзусида ташкил этилган вебинар айни шу мақсадни ўзида мужассам этди.
Вебинарда хотин-қизларга таълим олиш имкониятини берадиган маданиятни ривожлантириш, бу борадаги асосий долзарб ёндашувлар тўғрисида Британиялик эксперт Клэр Шайман мулоҳаза юритди. Яна бир Британиялик меҳмон Шиан Прайм Асосий стереотиплар вa эскича фикрлашдан воз кечиб, қандай қилиб креатив ва кенг ўйлаш ҳақидаги тақдимотни намойиш этди.
Республикамизда алоҳида эътибор қаратилаётган мавзуда, яъни таълим, фан вa бизнесда етакчи лавозимларда муваффақият қозониш учун хотин-қизларни қандай тайёрлаш борасида амалий маслаҳатлари ва маърузаси билан Марта Гаспарин иштирок этди.
Вебинар давомида Британиялик экспертлар Кейт Тетли ва Сара Анна Кеннедилар талант вa кўникмаларни ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш учун таълим, бизнес сектори қандай ҳамкорлик қилиши мумкинлиги, аёллар вa қизларнинг имкониятларини кенгайтиришда зарур бўладиган омиллар хусусида сўз юритишди.
Шунингдек, вебинарда Ўзбекистон Республикаси депутатлари, олий ўқув юртларининг раҳбарлари, профессор-ўқитувчилари ва тадқиқотчилари, “Creative Spark” лойиҳа жамоаси, таълимга оид лойиҳалар вакиллари ва бизнес ҳамкорлар, “Эл-юрт умиди” жамғармаси вакиллари ва стипендиатлари иштирок этди.
Жамғарма Матбуот хизмати