Улар миллиардлаб йиллар олдин қадимги кўл тўлқинлари таъсирида ўзгаришларга учраган. Олимларнинг фикрича, бу ўтмишда Марсда сув ҳавзалари мавжудлигини исботлайди.

NASA реактив ҳаракат лабораторияси тадқиқотчиси Ашвин Васаваданинг айтишича, миллиардлаб йиллар аввал қадимги кўлнинг тўлқинлари унинг тубидаги чўкиндиларнинг тузилишини ўзгартирган. Улар тўлқинли тузилишга эга тошларга айланган.

Ровер уни Эолис тоғи этагидан топди. Шунингдек, аппарат у ерда сув тўлқинлари ювиб турган тошларга ҳам дуч келди.

“Энг қадимий қоялар пастда, энг ёши эса унинг чўққида жойлашган. Бу тоғни ўрганиш Ерга ўхшаш сайёра – Марснинг бугунги совуқ ва чўл сайёрага айлангунигача босиб ўтган эволюцион йўлни тушуниш имконини беради. Бундан миллиард йиллар олдин Марсда катта миқдордаги сув мавжуд бўлгани ҳисобига микробларнинг пайдо бўлиши ва ривожланиши мумкинлигидан далолат беради. Ҳатто шунча кўп вақт ўтган бўлса ҳам бу ерда унинг мавжудлиги белгиларини топиш мумкин”, дейди мутахассислар, деб хабар беради korrespondent.net.