Мазкур даволаш усулининг моҳияти беморларда D гепатити вируси РНК даражасини 24-48 ҳафта ичида камайтириши мумкин бўлган дорилар комбинациясини қўллашдан иборат.

“D гепатити ёки дельта мустақил вирус эмас, у организмда фақат беморда B гепатити бўлган тақдирдагина бўлиши мумкин. Бу икки вируснинг комбинацияси касалликнинг кечишини сезиларли даражада ёмонлаштиради, терапияни мураккаблаштиради цироз, жигар саратони ва жигар этишмовчилигининг тез ривожланишига сабаб бўлади”, дейди Богомолов.

B гепатитига қарши эмланиш ушбу вирусга қарши самарали ҳимоя бўлади, чунки D гепатити вируси организмда алоҳида мавжуд бўла олмайди. Дельтага қарши вакцина мавжуд эмас.

“Агар D гепатити вируси РНК фаоллиги бостирилса, бу беморларни муваффақиятли даволаш имкониятини сезиларли даражада оширади. Баъзи ҳолларда, бу нафақат беморларнинг ҳаётини сақлаб қолиш, балки B гепатити касаллигини тўлиқ даволаш имконини беради.

Москва вилояти Илмий-тадқиқот клиник институтида биз ишлаб чиққан усул аллақачон нафақат Россияда, балки Европа Иттифоқида ҳам қўлланиляпти ва ҳозирда жаҳон профессионал жамияти унга баҳо бериб, самарадорлигини тан олгани учун унинг ҳамма жойда татбиқ этилишига умид қиламиз”, дейди у.