Буддистлар етакчиси ҳар куни жисмоний саломатликка эришишга ёрдам берадиган тафаккур қилиш, онгни тинчлантириш, шунингдек, ҳамдардлик каби ижобий ҳолатларни тарбиялашини айтди, деб хабар беради mir24.tv.
“Менинг юзим ёш кўринади, чунки мен ўз онгимни ривожлантириш устида ишлаяпман ва доимо хотиржам, осойишта руҳий ҳолатни сақлашга ҳаракат қиламан”, деди у Ҳиндистондаги конференцияда.
Аввалроқ Далай Лама ҳинд шифокорлари билан онлайн учрашуви чоғида соғлиғи учун тўққиз соат ухлаш етарли эканини айтган эди. У соғлом уйқу хотиржамликка ижобий таъсир кўрсатади, шунингдек, инсон танасининг уйғун ҳолатига ҳисса қўшади, деб ҳисоблайди.