25 апрель, шанба куни Қорақалпоғистон Республикаси шимолида ва Фарғона водийсида баъзи жойларда, шунингдек, 26 апрель — якшанба куни Тошкент вилоятида айрим жойларда бироз қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин.
24—25 апрель кунлари шимолда ва чўл ҳудудларда, 26 апрелда республика бўйича баъзи жойларда шамол тезлиги 15-20 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзон билан кузатилиши мумкин.
Тошкентда жума куни ҳаво ҳарорати 25-27 даража бўлади. Шанба куни ёғингарчилик кутилмайди. Якшанба куни куннинг иккинчи ярмида қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Дам олиш кунлари ҳаво ҳарорати 27-30 даража атрофида бўлади. Кечалари 14-17 даража атрофида бўлади.