Эртага кириб келиш фронти шарққа силжийди. Қорақалпоғистонда, Хоразм, Бухоро вилоятларида ёғингарчилик тўхтайди, фақат республиканинг жанубий ва марказий туманларида кечаси ва эрталаб об-ҳавонинг беқарорлиги сақланиб туради. Фарғона водийси вилоятларида кун давомида ёмғир ёғиши кутилади. Кундуз кунги ҳаво ҳарорати 3-8° илиққача пасайиши кутилади.
28-29 январда салқин ҳаво массаларининг кириб келишида республика бўйича шамол тезлиги 17-22 м/с гача кучайиши кутилади, 28 январда Бухоро, Навоий, Қашқадарё, Жиззах вилоятларида 25-28 м/с гача, 29 январда Сурхондарё, Фарғона, Наманган, Андижон вилоятларида 17-22 м/с гача кучайиши мумкин.
Якшанба куни республика бўйича қуруқ ва салқин об-ҳаво бўлиши кутилади. Кечаси ва эрталаб баъзи жойларга туман тушади. Ҳаво ҳарорати кечаси 3° совуқ-2° илиқ, кундузи 3-8° илиқ атрофида бўлади.
Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда 28-29 январда ёғингарчилик бўлади, баъзи жойларда кучли бўлиши мумкин, 30 январда ёғингарчилик кутилмайди. 28-31 январда республиканинг тоғли ҳудудларида қор кўчиши хавфи бор, деб хабар беради Ўзбекистон гидрометеорология хизмати маркази.