"Ўзгидромет" агентлигининг хабар беришича, 13 июндан бошлаб республика ҳудудига жанубдан қуруқ ва бироз иссиқ ҳаво кириб келиши бошланади, асосан кам булутли об-ҳаво кузатилади ва ҳаво ҳарорати аста-секин кўтарилади. Бугун кундузи ҳарорат 33-35 даража бўлади, дам олиш кунлари 36-38 даражагача, шимолда, жанубда ва чўл ҳудудларда эса 40-42 даражагача кўтарилади.

Республика бўйича баъзи жойларда шамол тезлиги 13-18 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин.

Айрим тоғли ҳудудларда қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ кузатилади. Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин.

Тошкентда: асосан кам булутли об-ҳаво бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат бугун кундузи 35 даража атрофида, дам олиш кунлари 36-38 даража бўлади.