Қайд этилишича, бугун ва эртага Ўзбекистон бўйича ўртача иссиқ об-ҳаво сақланиб туради. Ҳаво ҳарорати 35-38° атрофида, баъзи жойларда 40° гача, жанубда баъзи жойларда 42° гача бўлади.
Ҳудуднинг катта қисмида ҳаво асосан бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Фақат эртага – 5 август куни шимоли-ғарбий ҳудудларга Жанубий Урал ҳудудларидан нисбатан нам ва салқин ҳаво массалари кириб келиши бошланади. Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида 5 август куни баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин, ҳаво ҳарорати 32-37° гача пасаяди.
6 август – якшанба куни нисбатан нам ва салқин ҳаво массалари кириб келиши республиканинг барча ҳудудларига тарқалади. Кундузги ҳарорат барча жойларда 30-35° гача, жанубда 35-38° гача пасаяди. Булутлилик кўпайиши кутилмоқда. Республика ҳудудининг катта қисмида ёғингарчиликсиз об-ҳаво сақланиб туради, фақат республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида, шунингдек Бухоро, Навоий вилоятларида, кечаси эса Хоразм вилоятида баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин.
Бугун шимолда, жанубда ва чўл ҳудудларда, дам олиш кунлари республика бўйича баъзи жойларда шамол тезлиги 13-18 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзон балан кузатилиши мумкин. Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида 4 август куни шамолнинг кучайиши баъзида 20-25 м/с гача етиши мумкин.
Пойтахтимизда: 4-6 август кунлари ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 3-6 м/с тезликда эсади, 6 августда 12-17 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 38-40° дан 33-35° гача аста-секин пасаяди.