Лекин, Ўзбекистоннинг шимолий чекка ҳудудларига бугундан бошлаб Волга бўйи ҳудудларидан совуқ антитциклон кириб келиши бошланади. Шанба кунига келиб, ҳаво ҳарорати 30-33° гача, Устюртда 23-26° гача пасаяди. Шимолда ва чўл ҳудудларида шамол тезлиги 15-20 м/с гача кучайиши кутилади.
Якшанба кунидан бошлаб қуруқ ва салқин ҳаво Ўзбекистоннинг барча ҳудудига тарқалади. Республика бўйича баъзи жойларда шамол тезлиги 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кундуз куни 32-35° гача, Қорақалпоғистонда ва Хоразм вилоятида 22-27° гача бироз пасаяди.
Кейинги ҳафтанинг бошида совуқ антитциклон таъсири кучаяди. Бутун ҳудудда ёғингарчиликсиз об-ҳаво сақланиб туради. Ҳаво ҳарорати барча жойларда иқлимий меъёрларгача пасаяди, кечалари ва эрталабки соатларда 10-13° ни, кундуз кунлари 26-29° ни ташкил этади, деб хабар беради Ўзбекистон гидрометеорология хизмати маркази.