Ўзбекистон ҳудуди бўйича июнь ойи охирида кузатилган аномал иссиқ об-ҳаво давридан сўнг кеча ва бугун иссиқ ҳаво аста-секин пасайиб бормоқда. 

Бугун кундузи Республика бўйича ҳаво ҳарорати 35-38° атрофида бўлади. 

Дам олиш кунлари иссиқ яна кўтарила бошлайди. якшанба кунига келиб ҳарорат 38-41°гача кўтарилади. 

Ушбу кунларда жанубий ҳудудларнинг энг чекка қисмида 43-45°гача бўлган ҳарорат билан жуда иссиқ об-ҳаво сақланиб туради. 

Бироқ бу иссиқ узоқ давом этмайди. Кейинги ҳафтанинг бошидан эса республика ҳудудида Волга бўйи ҳудудларидан салқин ҳаво кириб келади. Душанба куни ҳарорат аста-секин пасайишни бошлайди ва ҳафтанинг аксарият қисмида 30-35° атрофида, баъзи жойларда 37-38°гача бўлади. 

Республика ҳудудининг катта қисмида бугун ва дам олиш кунлари  асосан кам булутли об-ҳаво кузатилади. Қорақалпоғистонда 3 июльда қисқа муддатли ёмғир ёғиши , момақалдироқ бўлиши мумкин.  

Баъзи жойларда шамол  15-20 м/с гача кучайиши, баъзи жойларда чанг-тўзонлари кузатилиши мумкин. 3 июльда шимолда ва чўл ҳудудларда шамол 23-28 м/с гача кучайиши мумкин. 
1-3 июльда Фарғона вилоятининг тоғолди ва тоғли ҳудудларида  сел-сув тошқинлари ҳолатлари кузатилиши мумкин. Бу ҳақида Гидрометеорология хизмати маркази хабар бермоқда.