Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда ёмғир ва қор кўриншидаги ёғингарчилик бўлади, баъзи жойларда кучли бўлиши мумкин. Баъзи жойларда шамол 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Фарғона водийси вилоятларида ёғингарчилик кутилмайди. Кундузи ҳаво 14-17 даража илиқгача исийди, бу ушбу куннинг меъёрий қийматларига яқиндир.
Эртага республиканинг катта қисмида ёмғирли об-ҳаво сақланиб туради, Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Бухоро, Навоий вилоятларида ёғингарчилик кутилмайди. Кечаси ва эрталаб республика бўйича баъзи жойларга туман тушиши сабабли кўринувчанлик ёмонлашиши мумкин. Айрим ҳудудларда шамол 15-20 м/с гача эсиши давом этади. Ҳаво ҳарорати кечаси 5-10 даража илиқ, кундузи 10-15 даража илиқ бўлади.
Якшанба куни республика бўйича ёғингарчилик кутилмайди, кечаси ва эрталаб баъзи жойларга туман тушади. Ҳаво ҳарорати кечаси 3-8 даража илиқни, кундузи 10-15 даража илиқни ташкил этади.
Республиканинг тоғли ҳудудларида қор кўчиши хавфи бор.