Кундузи ҳаво +38...+41 даражагача, жанубда ва чўл ҳудудларда баъзи жойларда +42...+43 даражагача исийди. Бундай қийматиларгача ҳаво 2016 ва 2021 йилларнинг энг иссиқ июнь ойларида исиган.
Шимолда ва чўл ҳудудларда шамол тезлиги баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзон билан кузатилиши мумкин.
Пойтахтимизда ҳаво булутсиз бўлади, вақти-вақти билан ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқий йўналишдаги шамол 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат асосан +38...+40 даража бўлади.