Бу ҳақда Ўзгидромет хабар бермоқда.

Жума куни ҳаво ҳарорати асосан кундузи +35…+37 даража, жанубда +40 даражагача бўлади. Синоптикларга кўра, бу август ойи биринчи ўн кунлигининг иқлимий меъёрига яқиндир.

Дам олиш кунлари ҳарорат кундуз кунлари +37…+40 даража атрофида, жанубда +42 даражагача кўтарилади.
Шамол 7−12 м/с тезликда эсади, 10 августда республика шимолида баъзи жойларда 13−18 м/с гача кучайиши, чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин.

Тошкентда шаҳрида асосан кам булутли об-ҳаво кузатилади. Шамол шарқдан 3−8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечалари +21, +23 даража, кундуз кунлари 8 августда +35…+37 даража, 9−10 августда +37…+39 даража бўлади.