Агентликнинг хабар беришича, бугун ва дам олиш кунлари Ўзбекистон ҳудуди бўйлаб беқарор об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Республикада вақти-вақти билан ёғингарчилик бўлиб, шимолда ёғингарчилик қор шаклида, қолган ҳудудларда асосан ёмғир шаклида кузатилади, 18-19 январь кунлари баъзи жойларда қор ёғади.

Фарғона водийси ҳудудларида ёғингарчилик фақат 19 январда кузатилади. Ҳарорат кундузи 8-11 даража илиқ, шанба ва якшанба кунлари кечаси 0-5 даража илиқ, кундузи 2-7 даража илиқ бўлади. Кечаси ва эрталаб республика бўйлаб баъзи жойларда туман тушиши мумкин.

Шамол шарқдан ғарбга ўзгариб турган ҳолда 7-10 м/с тезликда эсади, 18-19 январь кунлари айрим жойларда 13-18 м/с гача кучаяди.

Пойтахтимизда: вақти-вақти билан ёмғир ёғади, 18 январь кечаси ва 19 январда вақти-вақти билан ёғингарчилик (ёмғир, қор) кузатилади. Кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин. Енгил ўртача тезликдаги шамол бўлади. Бугун ҳаво ҳарорати кундузи 8-10 даража илиқ, шанба ва якшанба кунлари кечаси 0-2 даража илиқ, кундузи 4-7 даража илиқ бўлади.