“Ўзэкспомарказ” МКК АЖ ҳудудида 30 мамлакатдан келган 300 дан ортиқ триатлончилар орасида энг кучли спринтерлар аниқланади. Очиқ қитъа турнирида нафақат Осиёдан, балки Австрия, Люксембург, Польша, Россия, Словакия, Чехия ва Швейцариядан энг кучли триатлончилар иштирок этади.

Мусобақалар вақти: 9-10 октябрь кунлари соат 7:00 дан 15:00 гача. Томошабинлар ва мухлислар учун кириш бепул.