“2022 йил 9 июль республикамизда Қурбон ҳайити муносабати билан ишланмайдиган ва 11, 12 июль кунлари қўшимча дам олиш кунлари этиб белгиланган.
Шу боис, байрам ва дам олиш кунлари жамоат транспорти фаолияти қуйидагича ташкил этилганлигини маълум қиламиз”, дейилади хабарда.
2022 йил 9 июль, шанба – ишланмайдиган байрам куни. Якшанба кунлари учун тасдиқланган жадваллар асосида;
10 июль, якшанба – дам олиш куни. Якшанба кунлари учун тасдиқланган жадваллар асосида;
11-июль, душанба – қўшимча дам олиш куни. Шанба кунлари учун тасдиқланган жадваллар асосида;
12июль, сешанба – қўшимча дам олиш куни. Шанба кунлари учун тасдиқланган жадваллар асосида.
16-июль, шанба – иш куни. Иш кунлари учун тасдиқланган жадваллар асосида.