Бу ҳақда Ўзгидромет маълум қилди.
Қайд этилишича, бугун куннинг биринчи ярмида Фарғона водийси вилоятларида ва Тошкент, Сурхондарё вилоятларининг баъзи жойларда бироз ёмғир ёғиши мумкин. Республиканинг қолган ҳудудларида ёғингарчилик кутилмайди.
Ҳаво ҳарорати асосан 5-7 декабрда кечалари 2 даража совуқ 3 даража илиқ, кундуз кунлари 8-13 даража илиқ, шимолда кечалари 2-7 даража совуқ, кундуз кунлари 3-8 даража илиқ бўлади.
8 декабрда республиканинг кўп вилоятларида ёмғир ёғади, фақат Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Сурхондарё вилоятларида ёғингарчилик кутилмайди.
Тошкентда: 5 декабрда куннинг биринчи ярмида бироз ёмғир ёғиши мумкин. 6-7-декабрда асосан ёғингарчиликсиз об-ҳаво кузатилади.