Ўзгидромет маркази хабарига кўра, жума куни республика бўйича ёғингарчилик кутилмайди, фақат тоғолди ва тоғли ҳудудларда асосан қор кўринишидаги ёғингарчилик бўлади. Республиканинг энг жанубий қисми баъзи жойларида бироз ёмғир ёғиши мумкин. Кундузи ҳаво ҳарорати 0-5 даража илиқ, шимолда 2-5 даража совуқ атрофида бўлади.

Совуқ антициклон таъсири дам олиш кунлари ҳам сақланиб туради. Ҳаво ҳарорати кечалари 2-7 даража совуқ, кундуз кунлари 0-5 даража илиқ, шимолда кечалари 10-13 даража совуқ, баъзи жойларда 15-17 даража совуққача, кундуз кунлари 2-7 даража совуқ атрофида бўлади.

Республика барча ҳудудларида кучсиз шамол билан қуруқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда.