Кеча тушдан кейин кундуз кунги ҳаво ҳарорати ўзининг меъёрий қийматларига этди, бугун ва дам олиш кунларида эса кундуз кунлари ҳаво 36-38° гача исийди. Кечалари ҳарорат кўтарилади, якшанба кунига келиб, ҳарорат 20-22° қийматига этади. Дам олиш кунларида ҳарорат меъёрдан 2-4° га юқори бўлади.

Бугун ва дам олиш кунлари республиканинг барча текислик ҳудудида ҳаво асосан бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол тезлиги бир оздан ўртачагача бўлади, баъзи жойларда 15-20 метр/секундгача кучайиши мумкин.

Республиканинг айрим тоғли ҳудудларида қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин, деб хабар беради Ўзбекистон гидрометеорология хизматлари маркази.