8 ноябрда республика ҳудудига Кавказ томондан совуқ ва нам ҳаво оқими кира бошлайди. Кун давомида ушбу оқим республиканинг шимоли-ғарбий туманларига тарқалади. Кечга бориб у Ўзбекистоннинг марказий туманларига ўтади. Ушбу жараёнда республика бўйича булутлилик ортади, Қорақалпоғистонда, Хоразм, Бухоро, Навоий вилоятларида айрим жойларга ёмғир ёғади.

8 ноябрда кечқурун, кечаси ва 9 ноябрь эрталаб мамлакатнинг марказий ва жануби-шарқий туманларида ёмғир ёғади. Тоғли ҳудудларда ёмғирнинг қорга айланиш эҳтимоли бор, айрим жойларда ёғингарчилик кучли бўлиши мумкин.

Якшанба куни кундузи ҳарорат бироз пасаяди. Республика ҳудудининг катта қисмда ҳарорат 15-20 даража, шимолда 8-13 даража бўлади. Кейинги ҳафтанинг бошида эса совуқ тушади, тунги ҳарорат 0-5 даража илиқ, кундузи 10-15 даража бўлади, деб хабар беради Ўзбекистон гидрометеорология маркази.