Эртага Қорақалпоғистонда, Хоразм, Бухоро, Навоий вилоятларида, кечга томон Самарқанд, Қашқадарё вилоятларида баъзи жойларда бироз ёмғир ёғиши мумкин. Бунинг сабаби Каспий денгизидан нам ҳаво массалари кириб келишидир. Ҳаво ҳарорати кечаси 2-7° илиқни ташкил этади, кундуз кунлари 10-15° илиқгача пасаяди.

Якшанба куни Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида (Фарғона водийси вилоятларидан ташқари) баъзи жойларда бироз ёмғир ёғади, шимолий туманларда ёмғир қорга айланиши кутилмоқда. Республика бўйича баъзи жойларда шамол тезлиги 15-20 м/с гача кучаяди, кундузи ҳаво ҳарорати пасайишда давом этади ва 4-9° илиқдан юқори бўлмайди. Бундай ҳарорат ушбу кун учун ўртача кўп йиллик қийматларга яқин бўлади, деб хабар беради Ўзбекистон гидрометеорология хизмати маркази.