Ушбу ҳафтада мамлакатимизнинг барча ҳудудларида ҳаво ҳарорати февраль ойининг иккинчи ярми учун меъёрий қийматларидан юқори бўлганлиги кузатилди. Кеча кундуз куни ҳаво 25-28° гача, жанубда 30-32° гача исиди.

Бугун об-ҳаво ўзгара бошлади, шимоли-ғарбий ҳудудларда қорга айланадиган ёмғирлар бошланди. Об-ҳаво ўзгаришига бугун мамлакатимизга Кавказ ҳудудларидан кириб келаётган совуқ ва нам антитциклон сабабчидир.

Кун давомида республиканинг барча ҳудудларида баъзи жойларда ёмғир, шимолда қор ёғади. Фақат Сурхондарё, Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида ёғингарчилик бўлиши эҳтимоли камроқ. Баъзи жойларда шамол 17-22 м/с гача кучаяди, баъзида эса 25-30 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 15-20° илиқ атрофида бўлади, шимолда 0-5° илиқдан ошмайди.

Дам олиш кунларида антитциклон таъсири сақланиб туради, республика бўйича вақти-вақти билан ёмғир ёғади, баъзи жойларда кучли бўлиши мумкин. Қорақалпоғистонда, Хоразм, Бухоро, Навоий вилоятларида ёғингарчилик кутилмайди. Ҳаво ҳарорати кечалари 2-7° илиққача, кундуз кунлари 8-13° илиққача пасаяди. Ўртача кеча-кундузлик ҳаво ҳарорати меъёрга яқинлашади.

Ўзбекистоннинг тоғли ҳудудларида қор кўчиши хавфи сақланиб туради, деб хабар беради Ўзбекистон гидрометеорология хизмати маркази.