Ўзгидромед 16—18 сентябрь кунлари мамлакатимизда кузатиладиган об-ҳаво ҳақида маълумот берди. Унга кўра, бугун Ўзбекистон бўйича асосан ёғингарчилик кутилмайди, фақат Самарқанд, Жиззах вилоятларида кечга томон баъзи жойларда бироз қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин. Ҳарорат кундузи 27-32° дан ошмайди.
Шунингдек, дам олиш кунлари республика бўйича ёғингарчилик кутилмайди, фақат эртага тоғ олди ва тоғли ҳудудлардаги баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ўзбекистон бўйича кечалари 11-16, кундуз кунлари 27-32 градус атрофидаги илиқ ҳарорат сақланиб туради.