Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 11 ноябрда баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 11 ноябрда кечаси +3...+8 даража илиқ, 12-13 ноябрда -2 даража совуқ - +3 даража илиқ, кундузи +8...+13 даража илиқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, 11 ноябрда куннинг иккинчи ярмида баъзи жойларда ёмғир ёғади. 12-13 ноябрда ёғингарчилик кутилмайди. Кечаси ва эрталаб баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 11 ноябрда баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 11 ноябрда кечаси +3...+8 даража илиқ, 12 ноябрда +1...+6 даража илиқ, кундузи 11-12 ноябрда +11...+16 даража илиқ; 13 ноябрда +13...+18 даража илиқ; Навоий вилоятининг шимолида кечаси 11 ноябрда +3...+8 даража илиқ, 12-13 ноябрда -2 даража совуқ-+3 даража илиқ, кундузи +8...+13 даража илиқ бўлади.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, 11 ноябрда куннинг иккинчи ярмида баъзи жойларда ёмғир ёғади. 12-13 ноябрда ёғингарчилик кутилмайди. Кечаси ва эрталаб баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 11 ноябрда баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 11-12 ноябрда +3...+8 даража илиқ, 13 ноябрда +1...+6 даража илиқ, кундузи +13...+18 даража илиқ бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Кечаси ва эрталаб баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 11-12 ноябрда +5...+10 даража илиқ, 13 ноябрда +3...+8 даража илиқ, кундузи +17...+22 даража илиқ бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди, фақат 12 ноябрда баъзи жойларда ёмғир ёғади. Кечаси ва эрталаб баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 11-12 ноябрда +3...+8 даража илиқ, 13 ноябрда +1...+6 даража илиқ, кундузи +13...+18 даража илиқ бўлади.
Республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, 11-12 ноябрда вақти-вақти билан ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. 13 ноябрда ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 11 ноябрда баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 0...+5 даража илиқ, кундузи 11 ноябрда +10...+15 даража илиқ, 12-13 ноябрда +7...+12 даража илиқ бўлади.