Мақсад қўшимча дам олиш кунларида республика аҳолисининг «Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил!» дастури доирасида мароқли дам олишини таъминлаш, ҳар бир маҳаллий сайёҳга юртимиздаги музейлар ва бошқа маданий мерос объектларига саёҳат қилиш имконини яратиш ва бу орқали ички туризм кўламини янада кенгайтиришдир.
Қўшимча дам олиш кунларида маданий мерос объектлари ва музейларга чегирмалар
Маълумот учун, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 23 декабрдаги «2023 йилда расмий саналарни ҳисоблаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида»ги Фармонига кўра 2023 йилда қўшимча дам олиш кунлари белгиланган.