Қорақалпоғистонда ва Хоразм вилоятида айрим жойларга қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шимолий туманларда ҳарорат фони 28-33 даража атрофида бўлади.
Эртага республикамиз ҳудудида об-ҳаво ёғингарчиликсиз бўлади, фақат шимолий туманларда, шунингдек, тоғли ва тоғолди ҳудудларда қисқа муддатли момақалдироқ бўлиб, ёмғир ёғиши мумкин. Кўпчилик вилоятларда ҳарорат бироз пасаяди ва кечаси 20-25, кундузи 33-38 даража бўлади.
Бугун ва эртага республика бўйича айрим жойларда шамолнинг тезлиги секундига 15-20 метргача кучайиши мумкин.
Якшанба куни тоғли ва тоғолди ҳудудларда қисқа муддатли локал (маҳаллий) ёмғирлар ёғиши эҳтимоли сақланиб туради. Мамлакатимизнинг текислик ҳудудларда ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кечаси 20-25 даража, кундузи 33-38 даража атрофида сақланиб туради, деб хабар беради Ўзбекистон гидрометеорология маркази.