Мазкур ижро ҳужжати юзасидан Мажбурий ижро бюроси Андижон шаҳар бўлими давлат ижрочисининг қонуний талабларини бажармасдан, солиқ қарздорлигини тўламасдан келаётганлиги сабабли қарздор Ш.Жабборовга тегишли бўлган “Damas” русумли автомашинасига нисбатан қидирув эълон қилинган.

Бўлимнинг қидирув бўйича инспектори томонидан олиб борилган тезкор-қидирув чора-тадбирлари натижасида 22.06.2020 йил куни қарздорга тегишли “Damas” автомашинаси ушланиб, жарима майдонига олиб кирилади.

Ушбу ҳолатдан хулоса чиқарган қарздор Ш.Жабборов шу куннинг ўзидаёқ давлат солиқ инспекцияси фойдасига тўлаши лозим бўлган 8 500 000 сўм солиқ қарзини тўлиқ тўлади.