Ватандошларимиз шу тариқа данияликлар ва мамлакат меҳмонларини нафақат Ўзбекистон ҳамда унинг миллий таомлари билан, балки юртимизнинг тобора шуҳрат қозонаётган ўзига хос гастрономия туризми билан ҳам таништирмоқда.
Маълумки, бугунги кунда Ўзбекистоннинг бой тарихи, маданияти, сайёҳлик ва иқтисодий салоҳиятини жаҳон миқёсида кенг тарғиб этиш ишига хорижий мамлакатлардаги ватандошлар ҳам ўзларининг муносиб ҳиссаларини қўшиб келишмоқда.
Рестораннинг ички деворлари ўзбек миллий ҳунармандчилик анъаналари услубида безатилгани меҳмонларга ўзгача кўтаринки кайфият бағишлайди, ишонч билан айтиш мумкинки, улар ўзларини худди Ўзбекистонда бўлиб тургандек ҳис этишади.
Ресторанда ишлатиладиган маҳсулотлар ҳалол ва покиза. Ошпаз ва ходимлар эса ватандошлар вакилларидан иборат.
Даниядаги юртдошимизларнинг маълум қилишларича, келажакда мамлакат пойтахти - Копенгаген шаҳрида “Бухоро” ресторанини очиш мўлжалланмоқда.