У 500 нафарга яқин аҳоли яшашига мўлжалланган бўлиб, 5 минг тупдан ортиқ бута ва дарахтларни ўз ичига ола олади.
Мазкур турар-жойда инсон ўзини табиат қўйнида бўлгандек ҳис қилади ва шаҳарни бошқача кўз билан кўриш имконига эга бўлади. Архитектуравий лойиҳага кўра, бино зинапояга ўхшайди. Ташқи томонида эса очиқ ва ёпиқ балконлари бор.
Ушбу бино фаслларга монанд тарзда аҳолига қулайлик яратади. Чунки унга табиий муҳитни акс эттирувчи кўриниш ҳам берилган.