Мазкур ГЕС каналнинг ПК-135+50 пикетида қурилиб, мамлакатимизда гидроэнергетик қувватларни янада оширишга хизмат қилади.
Кўзланган мақсадга эриши учун қатор инвестициявий лойиҳалар доирасида тизимли ишлар амалга оширилмоқда.
Бу борада, белгиланган режавий асосда Самарқанд вилоятининг Дарғом каналида лойиҳавий қуввати 7,4 МВт бўлган кичик ГEС жадал суръатларда барпо этилмоқда, дея хабар бермоқда "Ўзбекгидроэнерго" АЖ ахборот хизмати.