Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ва ДХХнинг Ўзбекистон туман бўлимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, тумандаги “Нодирабегим” номли мактаб директорининг ўринбосари Н.И. карантин даврида фуқаро Д.С.ни “Инглиз тили” фанидан онлайн дарс ўтганлиги ҳақида иш ҳақи табелларига ёзув киритиб бериш эвазига 2,5 млн. сўмни олган вақтда ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Н.И.га нисбатан Жиноят кодексининг 214-моддаси 2-қисми “б” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.