Ушбу ноёб экспонат биринждан (бронза) ясалган бўлиб, XIV-XV асрларга мансуб ҳисобланади. Кашкулдан ўрта асрларда турли мақсадларда, хусусан, масаллиқ ва зираворлар сақлаш учун фойдаланилган. Шунингдек, ушбу идиш турини дарвешлар ҳам ишлатишган. Улар кашкулни қўлларида тутганича зикр ва саловотлар айтишган, дуолар қилишган. одамлар эса хайр-садақаларини кашкулга ташлашган.    

Темурийлар тарихи давлат музейига бориб шу каби ноёб тарихий экспонатларни томоша қилишингиз мумкин. Зеро, ҳар бир экспонат бизни тарихнинг маълум бир қатламидан огоҳ этади.