АҚШ давом этаётган “Бирмингем–2022” Бутунжаҳон ўйинларида юртдошимиз Дарья Латишева юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қилди. У  Bill battle coliseum спорт мажмуасида ўтган ушу бўйича мусобақада кумуш медаль соҳибига айланди. У 2016 йили жаҳон чемпиони унвонига сазавор бўлган.

Шундай қилиб, ушбу нифузли мусобақада ҳамюртларимиз  иккинчи медални қўлга киритишди. Аввалроқ Достонбек Отаболаев карате мусобақаларида фахрли учинчи ўринни олиб, бронза медали соҳибига айланган эди.

Шу кунгача бўлиб ўтган мусобақалар якуни бўйича Ўзбекистон терма жамоаси 8 ўйинда бормоқда.